Россия президенти Владимир Путин СССРнинг парчаланишини фожиа ва «тарихий Россиянинг қулаши» деб атади. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

Фото: «РБК»

Маълум қилинишича, давлат раҳбари бу ҳақда «Россия-1» телеканалида намойиш этилган фильм давомида айтган. «Бунинг оқибатида давлат ҳудудининг 40 фоизини, ишлаб чиқариш қувватини ва аҳолисини, шунингдек, минг йил давомида тўплаганларини йўқотди. Биз бутунлай бошқа давлатга айландик. Минг йил давомида тўпланган нарса эса катта даражада йўқолди», — дея қайд этган Путин.

Қайд этилишича, фильм давомида Путин, шунингдек, Совет Иттифоқи парчаланиши натижасида «бир кечада чет эллик бўлиб қолиб», ватанига қайтиш имкони бўлмаган руслар ҳақида гапирган. «Уларнинг қайтиши, яқинлари билан учрашиши мумкин бўлмаган. На иш жойи, на яшаш жойи бўлган. Бу ҳеч қандай муболағасиз, буюк гуманитар фожиадир», — дея қўшимча қилган давлат раҳбари.

Аввалроқ Путин СССРни қайта тиклашни режалаштираётгани айтилганди. Шунингдек, Кремль Путин СССРни тикламоқчилиги ҳақидаги хабарга муносабат билдирганди.