Маълумот ўрнида, Афғонистонда ҳокимият тепасига келган «Толибон» ҳаракати оғир иқтисодий вазият туфайли мамлакатда муомалада бўлган хорижий валютадан фойдаланишни тақиқлаганди. Маълум қилинишича, қабул қилинган ҳокимият қарорига кўра, қоидабузарлар жавобгарликка тортилади.

«Мамлакатдаги иқтисодий вазият ва миллий манфаат барча афғонлар ҳар қандай операцияни амалга оширишда фақат афғон валютасидан фойдаланишини талаб қилмоқда», дейилади «Толибон» ҳаракати вакилининг Twitter’да эълон қилинган баёнотида.

«Tolo News» телеканали маълумотларига кўра, Афғонистон Марказий банки мамлакатда тақчиллиги кузатилаётган АҚШ долларини сақлаб қолиш мақсадида пул ўтказмаларини фақат миллий валютада амалга ошириш тўғрисида фармон чиқарган.

Аввалроқ «Толибон» ҳаракати аҳолига яна бир тақиқ қўйгани ва ҳаракат Ғазни вилояти радиосида аёлларнинг ишлашини тақиқлагани маълум қилинган.