Тошкентда 8 та автомобиль иштирокида ЙТҲ бўлди — видео
Тошкент шаҳар Чилонзор туманида 12 декабрь куни 8 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати
Қайд этилишича, Дўмбиробод чорраҳасида 70-сон маршрут бўйича ҳаракатланувчи «Isuzu» автобуси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, бир нечта автомобилга урилган.
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати
Хусусан, автобус «Labo», «Spark», «Nexia-3», 2 та «Matiz», «Lacetti» ва «Nexia-2» автомобилларининг тўқнашувига сабабчи бўлган.
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизматиФото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати
Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан терговолди текшируви ўтказилмоқда.
Аввалроқ Тошкент вилоятида 5 та машина иштирокида тўқнашув содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, пойтахтда ҳам 5 та автомобиль иштирокида тўқнашув содир бўлгани маълум қилинган.