«Uzbekistan Airways» Тошкент–Самарқанд–Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновлар қайта тикланганини маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, биринчи қатновлар 14, 15 ва 16 декабрига режалаштирилган. Авиақатновлар жадвали билан www.uzairways.com сайтида танишишингиз мумкин.

Аввалроқ Фарғонадан Сўхга мунтазам авиақатнов йўлга қўйилиб, 12 декабрь куни биринчи парвоз амалга оширилгани ҳақида хабар берилганди.