Халқ таълими вазири ўқитувчилар ва ота-оналарга мурожаат қилди

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ўқитувчилар, ота-оналар ва халқ таълими тизимига бефарқ бўлмаган жамоатчилик вакилларига мурожаат қилди. Вазир бу ҳақда 12 декабрь уни Telegram каналида хабар берди.

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, вазирликка келиб тушган 7 мингдан ортиқ таклиф ўрганилиб, 2022–2026 йилларга мўлжалланган миллий дастур лойиҳасига киритилган.

«Хабарингиз бор, халқ таълими вазири сифатида фаолият бошлаганимнинг илк кунларида халқ таълими тизимини ривожлантириш бўйича келгуси 5 йиллик миллий дастур ишлаб чиқилаётгани муносабати билан сизлардан халқ таълими тизимини ривожлантириш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар сўраган эдим.

Қувонарлиси, ўтган вақт мобайнида халқ таълими тизимига бефарқ бўлмаган фуқаролардан 7 мингдан ортиқ таклиф келиб тушди. Таклифларнинг қарийб 25 фоизи ота-оналар, 70 фоизи тизим ходимлари ва 5 фоиздан ортиғи бошқа фуқаролардан келиб тушган. Вазирлик жамоаси билан биргаликда сизлардан келиб тушган ҳар бир таклиф ва мулоҳазаларни ўргандик ва таҳлил қилдик.

Таҳлиллардан маълум бўлдики, ота-оналарнинг аксарият қисми синфларда ўқувчилар сонини камайтириш, педагог ҳодимларнинг сифат даражаси, ўқитувчилар ва синфхоналарнинг етишмаслиги, шу билан бирга, дарсликлар сифати ва дарсликларнинг етишмаслиги ҳақида таклиф билдирган. Тизимда фаолият олиб бораётган ходимлар эса, асосан, ўқитувчи мақомини ошириш,педагогларнинг дарс ставкасини бошланғич синфларда 18 соатдан 16 соатга тушириш, дарс тақсимоти, ойлик иш ҳақи ва сертификациялаш тизими каби кўплаб таклифлар йўллаган.

Сиз томондан юборилган ҳар бир таклифнинг аҳамиятини инобатга олиб, уларнинг барчаси вазирлик жамоаси томонидан ўрганилиб, 2022–2026 йилларда мактаб таълими ривожлантириш миллий дастури лойиҳасига киритилди ва яқин йилларда жорий қилинади.

Бугун давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан таълим-тарбия соҳасида янги давр бошланган. Уни янада юксалтириш фақат ва фақат ўзимизга, ҳамжиҳатлигимизга ва келажак авлодни салоҳиятли ва билимли бўлиб улғайиши учун қаттиқ меҳнат қилишимизга боғлиқ.

Ҳаётини ёш авлод тарбиясига бахш этадиган ўқитувчи ва мураббийлар меҳнати ҳар қандай юксак баҳоларга муносибдир ва биз бунга эришиш учун барча кучимизни сафарбар этамиз», — деб ёзади Бахтиёр Саидов.

Аввалроқ Халқ таълими вазири устозлар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакилларига мурожаат қилиб, тизимда мавжуд муаммоларга тўхталиб ўтганди. Вазир бир ҳафтада учта вилоятда бўлиб, мактаблар ҳолати, ўқитиш сифати ва шарт-шароитларни ўрганган ва тизимда муаммолар кўп эканини таъкидлаган.

Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Жаҳон17:24 | 15.8.22
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Жамият16:57 | 15.8.22
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Илм-фан16:33 | 15.8.22
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Жамият15:59 | 15.8.22
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Наманганда темир йўлда ухлаб ётган эркакни поезд босиб кетди — видео
Жамият, Наманган15:47 | 15.8.22
Наманганда темир йўлда ухлаб ётган эркакни поезд босиб кетди — видео
Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида ҳаракат вақти ўзгаради
Жамият, Тошкент ш.15:24 | 15.8.22
Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида ҳаракат вақти ўзгаради