Япония бош вазири Фумио Кисида Токио марказидаги ҳукумат бинолари мажмуасида жойлашган расмий қароргоҳга кўчиб ўтди. Бу ҳақда бош вазир девонининг сайтида хабар берилди.

Фото: «РИА Новости»

Қайд этилишича, 2021 йил октябрь ойида бош вазир этиб тайинланганидан буён Кисида Акасака туманидаги офисдан уч дақиқалик масофада жойлашган парламент ётоқхонасида яшашни давом эттирган. Турар-жой, ўз навбатида, асосий офисга уланган бўлиб, бу ҳар қандай фавқулодда вазиятда, масалан, табиий офатлар содир бўлган тақдирда ўз вазифасини имкон қадар тезроқ бошлаш имконини беради.

«Узоқ вақтдан сўнг ўзимни тетик ҳис қилдим. Ҳукумат ишларига эътибор қаратиш зарурати нуқтаи назаридан бу ишим мантиқий бўлди», — дея қайд этган Кисида.

Таъкидланишича, у билан бирга бош вазирнинг котиби бўлиб ишлаётган тўнғич ўғли Сётаро ҳам қароргоҳга келган. Маълумотларга кўра, расмий қароргоҳдан фойдаланган охирги бош вазир у ерга 2011 йил октябрь ойида кўчиб ўтган Ёсихико Нода бўлган. 2012 йилда унинг ўрнига келган Синдзо Абэ қароргоҳга кўчмаган ва Томигая ҳудудидаги уйида рафиқаси ва онаси билан яшаган. Абэ бу қарори учун тез-тез танқид остига олинган.

Аввалроқ Япония ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиққанди. Шунингдек, мамлакатда малика оддий одамга турмушга чиқиш учун бойлигидан воз кечганди ҳамда Япония бош вазири танқидлар сабаб истеъфога чиқишга қарор қилган.