Буюк Британияда коронавируснинг «омикрон» штами билан касалланган камида бир киши вафот этди. Бу ҳақда бош вазир Борис Жонсонга таяниб «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, илгари B.1.1.529 (омикрон) билан касалланганлар учун ўлим ҳолатлари қайд этилмаган.  Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ноябрь ойи охиридаги фавқулодда йиғилишдан сўнг Жанубий Африкада аниқланган B.1.1.529 коронавирусининг янги вариантини хавотирга соладиган деб таснифлашга қарор қилган ва уни юнонча «омикрон» ҳарфи билан номлаган.

Аввалроқ Кореяда ўзбекистонлик фуқарода «омикрон» штами аниқланганди. Шунингдек, коронавируснинг «омикрон» штамига қарши вакцина қандай бўлиши керакли маълум бўлган.