Эронда янги ҳарбий қурол ишлаб чиқарилаётгани маълум қилинди

Эронда «Шероз» номли янги разведка кемаси ишлаб чиқарилаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда «The Jerusalem Post» хабар берди.

Фото: «Caspian News»

Маълум қилинишича, Эрон ўз денгиз флоти учун янги кемани сувга туширишга тайёрланмоқда. У«Шероз» деб номланган бўлиб, вертолёт ва радарлар билан жиҳозланган разведка кемасига айланиши кутилмоқда.

Маълумотларга кўра, 2021 йил давомида Эрон ҳарбий-денгиз кучлари Россия ва Хитой каби хорижий ҳарбий-денгиз кучлари билан қўшма машғулот ўтказишга уринган. Бундан ташқари, Эрон денгиз флоти ислом республикасидаги ягона денгиз кучи эмас. Мамлакатда, шунингдек, юзлаб тезюрар қайиқлардан иборат алоҳида Ислом инқилоби гвардияси корпусининг денгиз флоти ҳам мавжуд.

Маълуот ўрнида, Исроил бош вазири Нафтали Беннет Эрон мамлакат чегарасида қўшин тузмоқчилигини маълум қилганди. Таъкидланишича, Беннет Теҳронни чегарада амалга оширмоқчи бўлган ҳаракатидан огоҳлантириб, Исроилнинг минтақадаги суверенитети икки баробарга ошишини эълон қилган. «Голан тепаликлари — бу Исроил, бўлди нуқта», — деган Беннетт. У буни 1967 йилги урушда Исроил Суриядан босиб олган тоғли ҳудуднинг иқтисодий ва минтақавий ривожланишига бағишланган «Макор Ришон» газетасининг конференциясида маълум қилган.

«Исроил давлатини қуршаб олиш учун қўшинлар юборган Эрон Голан тепаликлари чегарасида бошқа армия яратмоқчи», — дея қўшимча қилган Беннет.

Аввалроқ Исроил разведкаси эронлик генерални ўғирлаб кетгани маълум қилинганди. Шунингдек, Ироқда Исроил конференциясида қатнашганларни ҳибсга олиш буюрилгани ҳақида хабар берилган.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз