Европа Иттифоқида табиий газ нархи рекорд даражада ошмоқда. Бу ҳақда Лондондаги ICE биржаси маълумотларига таяниб, «РИА ФАН» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, Европада газ нархи 7,5 фоизга ошган. Октябрь ойидан бери биринчи марта нархлар 1000 куб метр учун 1300 доллардан кўтарилган. Савдо сессияси бошида январь фючерслари нархи 1340 долларни ташкил этган бўлса, кейинчалик нарх 1329 долларгача пасайган.

Таъкидланишича, бу 10 декабрь, жума кунги ҳисобланган нархдан (1235,9 доллар) 7,5 фоизга юқори ҳисобланади. Мутахассислар Европанинг айрим корхоналари энергия нархининг ошиши ва омборлардаги газ захираларининг тугаши туфайли тўхтаб қолиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Аввалроқ Тожикистонда бензин ва дизель нархи антирекорд ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Европанинг 10 та давлати газ нархини камайтириш йўлини маълум қилинган.