Олимлар Сибирда иссиқхона газларининг янги манбасини топди. Бу ҳақда «Science Alert» хабар берди.

Фото: «The Time»

Маълум қилинишича, Ер юзини иситувчи иссиқхона газларидан бири бўлган азот оксиди, Сибирнинг шимоли-шарқидаги абадий музликларда учрайди. Олимларнинг фикрига кўра, азот оксиди (N₂О) манбаси 1 миллион квадрат километрдан ортиқ майдонга чўзилган Эдома деб номланган абадий музлик туридир.

Таъкидланишича, азот оксиди тупроқда микроблар ишлаб чиқаради. Гарчи бу газ атмосферада карбонат ангидрид ва метанга қараганда камроқ бўлса-да, у анча сезиларли таъсирга эга.

«У сайёрани карбонат ангидриддан 300 баробар кўпроқ иситади», —  дейди Шарқий Финляндия университети мутахассиси Майя Марушак.

Олимларнинг фикрича, абадий музнинг эришида тупроқда N₂О ҳосил қилувчи микроблар популяцияси кўпаяди ва уни сингдирувчи микроблар сони камаяди. Шунинг учун атмосферага кўпроқ азот оксиди чиқарилади. Сибирда аниқланган иссиқхона газларининг манбаси 100 баробар кўпроқ азот оксиди ишлаб чиқаради.

Аввалроқ иссиқхона газлари чиқиндиси бўйича бутун дунёни ортда қолдирган мамлакат маълум бўлганди. Шунингдек, дунёдаги 7 мамлакат олимлари иқлим кўрсаткичи ёмонлашганини эълон қилганди.