Ўзбекистон Меҳнат кодекси ва пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритилмоқда

Ўзбекистон Меҳнат кодекси ва «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Бу ҳақда «Миллий тикланиш» фракциясининг 13 декабрь кунги йиғилишида хабар берилди.

Фото: «Миллий тикланиш» демократик партияси ахборот хизмати

Таъкидланишича, МДҲ мамлакатларининг деярли барчасида боқувчисини йўқотганлик пенсияси 18 ёшгача, ўқишини давом эттирса 23 ёшгача қадар тўланиши белгиланган. Ўзбекистонда ҳам ана шундай тартибни жорий қилиш мақсадида тегишли қонун ва кодексга ўзгартиш, қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев лойиҳа тўғрисида қўшимча маълумот берди. Унга кўра:

  • боқувчисини йўқотганлик пенсияси тўловларини марҳумнинг қарамоғидаги фарзандларига, улар 18 ёшгача, агар умумий ўрта таълим муассасаси, академик лицей ва олий таълим муассасасида ўқиётган бўлса 23 ёшга тўлгунга қадар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тўлаш; 
  • ногиронлиги болаликдан бўлган болаларга 18 ёшгача қараган даврини иш стажига қўшиб ҳисоблаш;
  • болани парваришлаш бўлиш вақтининг ҳаммасини жамланганда кўпи билан 6 йиллик даврни иш стажига қўшиб ҳисоблаш;
  • республика ҳудудида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши таҳдиди мавжуд бўлган даврда амал қилиб турган даврда пенсия олиш ҳуқуқи вужудга келган фуқаролар, ушбу тадбирлар (чекловлар) даврида ёки тугагандан сўнг бир ой ичида пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган тақдирда, уларга пенсия уни олиш ҳуқуқи пайдо бўлган санадан тайинлаш таклиф этилмоқда.

Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари томонидан кўриб чиқилмоқда ва яқин вақт ичида ялпи мажлисга киритилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда жиноий жавобгарликка тортишнинг энг кичик ёши ўзгартирилгани ҳақида хабар берилганди. Президент томонидан имзоланган қонунга кўра, жиноий жавобгарликка тортишнинг энг кичик ёши 14 ёш этиб белгиланган.

Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Жамият16:57 | 15.8.22
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Илм-фан16:33 | 15.8.22
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Жамият15:59 | 15.8.22
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Наманганда темир йўлда ухлаб ётган эркакни поезд босиб кетди — видео
Жамият, Наманган15:47 | 15.8.22
Наманганда темир йўлда ухлаб ётган эркакни поезд босиб кетди — видео
Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида ҳаракат вақти ўзгаради
Жамият, Тошкент ш.15:24 | 15.8.22
Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида ҳаракат вақти ўзгаради
Оқ уй Трампнинг уйидаги тинтувга муносабат билдирди
Жаҳон14:57 | 15.8.22
Оқ уй Трампнинг уйидаги тинтувга муносабат билдирди