Ўзбекистон январь–октябрь ойларида четга 513 минг тонна калава ип экспорт қилди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Халқ сўзи»

Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 1о ойида Ўзбекистон 513 минг тонна калава ип экспорт қилган. Ушбу давр мобайнида 52 та хорижий давлатларга 1,4 миллиард долларга яқин маҳсулот сотилган. Кўрсаткич 2020 йилнинг даври билан солиштирилганда 135 минг тоннага ошган.

Аввалроқ Ўзбекистонда ип-калава экспортига вақтинчалик қўшимча тўлов киритилаётгани маълум қилинганди.