Янгиликлар - 13:46 · 13.12.2021

Ўзбекистонда ходимлар Янги йил байрамида 5 кун дам олиши мумкин

Президентнинг «2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармони лойиҳаси элон қилинди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра, 2022 йилда 3 январь —душанба, 4 январь —сешанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланиши кутилмоқда. Қайд этилишича, фармон билан барча ходимлар 31 декабрь, 1–4 январь кунлари дам олиши мумкин.

«Барча ходимларнинг Янги йилда 3 кун (31 декабрь, 1–2 январь кунлари) дам олиши аниқ. Агар юқоридаги фармон қабул қилинса, унда барча ходимлар 3–4 январь кунлари ҳам яъни жами 5 кун дам олиши мумкин бўлади», дейилади хабарда.