Қорақалпоғистонда браконьерлар «Қизил китоб»га кирган кийик ва қуёнларни ўлдириб, гўштини бўлаклади — фото

Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида 14 та кийикни ўлдириб, гўштини бўлаклаган браконьерлар қидирилмоқда. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, экология соҳасидаги назорат инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманида хизмат олиб бораётган ходимлари 12 декабрь куни Қўнғироткўл овул фуқаролар йиғини атрофидаги чўл ҳудудида 14 та кийикни отиб ўлдириб, гўштини бўлаклаётган браконьерларни ушлаш чораларини кўрган.

Фото: Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати

Инспекторлар яқинлашаётганини кўрган қуролланган овчилар кийикларнинг гўшти, шунингдек, кийим-кечалари, озиқ-овқатлари, ёнилғи маҳсулотлари ва ўқ-аслаҳаларини ташлаб, номаълум йўналишда давлат рақамисиз УАЗ русумли кулранг автомобилда қочиб кетган.

Фото: Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати

Улар қолдирган ашёлар ичида М.М. номига хориждан Т.М.дан 12 октябрь куни чет эл валютасида пул ўтказилганини тасдиқловчи квитанция топилган. Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда браконьерларни қўлга олиш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда. Бу ҳақда қўшимча маълумот берилади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Экология қўмитаси матбуот хизмати ҳам ҳолат бўйича маълумот берди. Унга кўра, инспекторлар номаълум шахсларнинг 5 километр масофагача изидан борган. Улар давлат инспекторларидан қочиб кетишга улгурган.

Фото: Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати

Тахтакўпир тумани чўл зонасининг «Тасберген» кран атрофида инспекторлар томонидан номаълум шахслар турган жой кўздан кечирилганда воқеа жойидан уларга тегишли отилган патрон гилзаси, идиш-товоқ, хўжалик буюмлари бўлган пичоқ, болта, ёнилғи, қийим-бошлар ҳамда «Қизил китоб»га киритилган 14 дона жайрон, 5 дона ёввойи қуён ташлаб кетилгани аниқланган.

Фото: Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати

Давлат инспекторлари томонидан ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома тузилиб, воқеа жойи видеотасвирга олинган.

Аввалроқ Фарғонада ноқонуний овланган 100 килограмм балиқ болалар уйига топширилганди. Шунингдек, Қашқадарёда браконьерлар «Қизил китоб»га киритилган тоғ эчкисини отиб ўлдирган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023