Шимолий ва Жанубий Корея Корея уруши тугаганини эълон қилиши мумкин

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин АҚШ, Хитой, Шимолий Корея ва Корея Республикаси 1950–1953 йиллардаги Корея уруши расман якунланганини эълон қилишга «принципиал» келишиб олганини маълум қилди. Бу ҳақда «BBC» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Мун Чже Иннинг сўзларига қараганда, бу борадаги якуний музокара Шимолий Кореянинг шарти туфайли ҳали бошланмаган. Шартга кўра, Пхеньян АҚШ Шимолий Кореяга нисбатан «душманлик сиёсатидан» воз кечса, музокара столига ўтиришга рози бўлади.

«Шу шарт сабабли декларацияни муҳокама қилиб, музокара ўтказа олмаяпмиз. Музокара бошланади деб умид қиламиз», — дея таъкидлаган Мун Чжэ Ин.

Қайд этилишича, 2021 йил сентябрь ойида Корея Меҳнат партияси марказий қўмитаси бўлим бошлиғи ўринбосари, Шимолий Корея етакчисининг синглиси Ким Ё Чжон Пхеньян Сеул билан Корея уруши расман якунлангани ҳақидаги декларацияси бўйича конструктив мулоқотга тайёрлигини маълум қилганди.

Маълумот ўрнида, КХДР ва Корея Республикаси ўртасидаги Корея уруши 1950 йил 25 июндан 1953 йил 27 июлгача бўлиб ўтган ва сулҳ билан якунланган. Мамлакатлар ўртасида тинчлик шартномаси бўлмаган ва расмий равишда Шимолий ва Жанубий Корея ҳали ҳам уруш ҳолатида.

Аввалроқ бу давлатлар ўртасидаги алоқалар узилганди. Шунингдек, Шимолий Корея нима учун Жанубий Корея билан алоқаларни узгани маълум қилинган.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз