Тошкент шаҳрида метро ва автобусларда йўл ҳақи оширилмоқда. Бу бўйича ҳоким қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра, 2022 йил 1 январдан Тошкент шаҳри ҳудудида бир йўловчи учун йўл ҳақи 1700 сўм, йўловчи багажини ташиш хизмати 3000 сўм этиб белгиланади. Шунингдек, шаҳар транспорт бошқармасига 10 кунда йўловчи ташувчи тегишли ташкилот ва корхоналар билан тузилган танлов (тендер) шартномаларига тегишли қўшимча ва ўзгартириш киритиш топширилди.

Шу билан бирга, ушбу тартиб ижросини назорат қилиш пойтахт ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳамда транспорт бошқармаси бошлиғи зиммасига юклатилган.

Аввалроқ «Bugun.uz» «Тошшаҳартрансхизмат» йўл ҳақини оширишга шаъма қилгани, лекин расман буни инкор этаётгани ҳақида мақола эълон қилганди.