Турк лирасининг расмий курси антирекорд ўрнатди

Турк валютаси яна бир бор тарихий минимумини янгилаб, бир доллар учун 14 лиралик чегарани кесиб ўтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «BBC»

Маълум қилинишича, 13 декабрь, душанба куни валюта савдолари бир доллар учун 13,87 лирадан бошланган ва лира долларга нисбатан рекорд даражада — 14,1 га тушган. Мутахассислар буни Туркия марказий банки томонидан 16 декабрда кутилаётган дисконт ставкасининг янги пасайиши билан боғламоқда.

Таъкидланишича,  2021 йил бошида бир доллар 7,4 лирадан сотилаётган турк валютаси йил давомида деярли 50 фоизга арзонлашган. Охирги 20 йилдаги максимал кунлик пасайиш 23 ноябрда қайд этилган – ўша куни лира 16 фоизга арзонлашган.

Бу Туркия марказий банки 18 ноябрь куни чегирма ставкасини 16 фоиздан 15 фоизга туширишга қарор қилганидан кейин содир бўлган. Шундан сўнг мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон телевидение орқали қилган чиқишида яна чегирма ставкасини пасайтириш тарафдори эканини маълум қилган.

Аввалроқ Эрдўғоннинг баёноти турк лирасининг расмий курсини туширгани хабар берилганди.

Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:05 | 9.8.22
Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Жаҳон0:51 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Жаҳон0:50 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Жамият, Хоразм0:44 | 9.8.22
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Жамият0:41 | 9.8.22
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Жамият, Самарқанд0:40 | 9.8.22
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма