Аввалроқ Россия ва АҚШ вакиллари ўзаро учрашувда Украина сабабли тортишиб қолгани айтилганди. Шунингдек, Россиянинг Украинага бостириб кириш харитаси намойиш қилинган.
Украина мудофаа вазири Германияни мамлакатга қурол етказиб беришни блоклашда айблади
Шунингдек, у мамлакат эндиликда қайси давлатлардан қурол олишини маълум қилди
Украина мудофаа вазири Алексей Резников Германия NАТО’нинг таъминот ва сотиб олиш агентлиги орқали мамлакатга қурол-яроғ етказилишига тўсқинлик қилаётганини айтди. Бу ҳақда «Financial Times» хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Германия «Шимолий оқим — 2» газ қувурини қуришда давом этмоқда ва мудофаа қуролларини етказиб беришни тўсиб қўймоқда. Бундан ташқари, 2021 йил ноябрь ойида Берлин Украинанинг снайперларга қарши тизимларни сотиб олишига вето (тақиқ) қўйган.
Мудофаа вазирининг қўшимча қилишича, Украина АҚШ, Британия, Литва ва Франция билан икки томонлама келишув орқали қурол олишга ҳаракат қилади. У шу пайтгача АҚШ ва бошқа Ғарб давлатлари билан мудофаа қуролларини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб борган бўлиб, бу борада «оптимистик» натижалар қайд этилган.
«Аммо Россиянинг Украинага бостириб кириши олдидан мамлакат зарур ҳарбий техникани қўлга кирита олишига ишончим комил эмас», — дея таъкидлаган вазир Ғарб давлатлари Россияга қарши кескин чора кўришдан қўрқмаслиги кераклигини қўшимча қилган ҳолда.