Япониядаги Физика-кимёвий тадқиқотлар институти шифокорлари генетика ва коронавирусдан ўлим даражаси ўртасидаги боғлиқликни аниқлади. Бу ҳақда «Japan Times» хабар берди.

Фото: «Nippon»

Маълум қилинишича, жараён давомида тадқиқотчиларнинг тадқиқот объекти японларнинг тахминан 60 фоизида ва европаликларнинг эса 10–20 фоизида учрайдиган «HLА-А24» молекуласи бўлган.

Олимларнинг таъкидлашича, унинг таркибидаги QYI компоненти иммунитет тизимини организмда бегона элемент (вирус) борлиги ҳақида огоҳлантириши мумкин. Бу, ўз навбатида, касаллик билан яхшироқ курашишга ёрдам беради.

Мутахассисларнинг фикрича, худди шундай ҳимоя усули бошқа коронавирус инфекцияларидан ҳам ҳимоя қилади. Бундан ташқари, ушбу маълумотлардан коронавирус инфекцияси тарқалишини ва у билан боғлиқ ўлимни камайтириш учун дори, вакциналар, шунингдек, саратон ва қон касалликлари учун мутлақо янги дори ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин.

Аввалроқ германиялик олимлар коронавирусни аниқлашнинг ноодатий усулини топганди. Шунингдек, коронавирусга қарши вакциналар самарадорлигини ошириш усули аниқланганди.