Коронавирус вакциналари инсон танасига бир хил таъсир қилиш механизмига эгалиги сабабли уларнинг комбинацияси бутунлай хавфсиз экани маълум қилинди. Бу ҳақда россиялик вирусолог Андрей Поздняковга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, турли вакциналар билан эмланиш мумкин. Барча вирусга қарши препарат ишлаб чиқарувчилар антитанача сифатида бир хил оқсил, яъни S-оқсилидан фойдаланади.

«Турли вакциналар антитанача етказиб беришнинг турли усулларини таъминлайди, аммо эмлаш принципи бир хил, яъни танани вирусдан ҳимоя қилади», — деган Поздняков.

Аввалроқ ЖССТ «омикрон» штамининг хавфлилик даражасини баҳолагани ва дунёда «омикрон» штамидан биринчи ўлим қайд этилгани маълум қилинган.