Хитойда «Омикрон» штамини юқтиришнинг биринчи ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда «The Guardian» хабар берди.

Фото: «Xinhua»

Маълум қилинишича, штамм 9 декабрь куни Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида яшовчи фуқарода аниқланган. Касалликка чалинган одам хориждан қайтган ва касаллик белгилари дарҳол сезилмаган. Ҳозирда бемор ихтисослаштирилган шифохонада карантиндалиги қайд этилган.

Шу билан бирга, шарқий Чжэцзян провинциясида сўнгги ҳафталарда коронавируснинг «дельта» варианти билан касалланишнинг янги ҳолатлари кўпайган.

Аввалроқ дунёда «омикрон» штамидан илк ўлим ҳолати қайд этилганди. Шунингдек, олимлар коронавирусга қарши самарали дори воситаси топилганини маълум қилганди.