АОКАда 14 ноябрь куни бўлиб ўтган брифингда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси ўринбосари, Радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти бошлиғи Иброҳим Тoшкентбоев Ўзбекистон ҳудудида 4 миллион тонна радиоактив чиқинди йиғилиб қолганини маълум қилди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: «Rossaprimavera.ru»

Маълум қилинишича, радиоактив чиқиндилар Совет Иттифоқи даврида уран конлари фаолияти натижасида тўпланиб қолган. Марказий Осиё давлатларида жами 418 миллион тонна ядровий чиқинди мавжуд бўлиб:

  • Қозоғистонда — 240 миллион тонна;
  • Қирғизистонда — 132 миллион тонна;
  • Тожикистонда — 42 миллион тонна.

Келтирилишича, чиқиндилар жойлашган ҳудудларда рекультивация ва ремидиация ишларини амалга ошириш мақсадида Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа Иттифоқи ва бир қатор давлатларнинг ҳомийлик ёрдамида 2 миллион евро миқдорида биринчи грант ажратилиши бўйича қарор қабул қилинган.

Аввалроқ Ўзбекистонда энг кўп токсик чиқинди чиқарилаётган ҳудудлар маълум бўлганди. Шунингдек, Ўзбекистон корхоналаридан чиқинди учун қанча пул йиғилиши очиқланганди.