Қирғизистон собиқ президенти яна мамлакатга қайтди

Қирғизистоннинг «Қумтор» олтин кони билан боғлиқ жиноий иш бўйича сўроқ қилинган собиқ президенти Асқар Акаев яна мамлакатга келди. Бу ҳақда манбаларга таяниб, «Akipress» хабар берди.

Фото: «Total.kz»

Маълум қилинишича, собиқ президент Асқар Акаев Қирғизистонга 14 декабрь куни учиб борган. Дастлабки маълумотларга кўра, у Москва–Бишкек рейси билан эрталаб соат 04:40 да етиб келган. Акаев билан бирга унинг ўғли Илим Қирғизистонга қайтган.

Таъкидланишича, собиқ президентнинг мамлакатга келгани ҳақидаги маълумотни Акаевнинг атрофидагилар ҳам тасдиқлаган. Аммо унинг Бишкекка нима сабабдан келгани ҳозирча номаълум.

Маълумот ўрнида, Акаев 2005 йил март ойида ҳокимият алмашганидан кейин 16 йил ичида биринчи марта 2021 йил 2 август куни Бишкекка учиб келди. У журналистларга бир ҳафтадан кейин Москвага қайтишини айтган эди. Бу вақт ичида у Қирғизистоннинг амалдаги президенти Садир Жапаров билан учрашди, «Қумтор» олтин кони иши бўйича Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида сўроқ қилинди ва тергов билан битим тузди.

Шунингдек, у Кемин шаҳрига ташриф буюрди, таниқли одамлар билан учрашди, журналистларга интервью берди ва аҳолига видеомурожаат қилиб, кечирим сўради.

Аввалроқ Қирғизистон Бош прокуратураси Акаев билан боғлиқ тергов жараёни бўйича маълумот берганди. Шунингдек, Қирғизистоннинг яна бир собиқ президенти ҳибсга олиниши маълум бўлганди.

АҚШ ва Саудия Арабистони ҳарбий машғулотлар бошлади — фото
Жаҳон18:15 | 15.8.22
АҚШ ва Саудия Арабистони ҳарбий машғулотлар бошлади — фото
Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Жамият, Наманган17:50 | 15.8.22
Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Жаҳон17:24 | 15.8.22
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Жамият16:57 | 15.8.22
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Илм-фан16:33 | 15.8.22
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Жамият15:59 | 15.8.22
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади