Қозоғистонда чорвадорлар 18 миллион тенге (40 минг доллар)га қўй сотди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Маълум қилинишича, қўйнинг бўйи 105 сантиметр бўлиб, уни Туркистон вилоятининг Сариоғоч шаҳридан қўй боқувчи Қуаниш Миктибоев сотиб олган. Шу тариқа бу чорвадорлар томонидан рекорд нархдаги шартномага айланган.

Таъкидланишича, сотилган ҳисор қўйи гўштли ва ёғли семиз қўй зоти бўлиб, барча қўй зотлари орасида дунёда энг йириги ҳисобланади.

Аввалроқ Қозоғистонда автомобиль йўлига чиқиб кетган сигирлар жарима майдончасига жойлаштирилгани маълум қилинганди.