Россия Фанлар академияси мухбир аъзоси, академиянинг Молекуляр биология институти профессори ва бош илмий ходими Пётр Чумаков «RT» телеканалига берган интервьюсида коронавируснинг «омикрон» штами ўз-ўзидан йўқолиши эҳтимоли борлигини маълум қилди.

Фото: «Reuters»

Унинг таъкидлашича, бу штаммнинг нисбатан хавфсизроқ эканини эълон қилиш учун ҳали етарлича маълумотлар мавжуд эмас. «Ҳозирча вазият қандай ривожланаётганини кузатиш ва одамларни эмлашни давом эттириш керак», — дейди мутахассис.

Чумаковнинг таъкидлашича, агар оптимистик цсенарий тўғри бўлса, ‘омикронʼ штами бирдан йўқ бўлиб кетишини инкор этиб бўлмайди. Чунки коронавирусда ўз-ўзини йўқ қилиш механизми бор.

Аввалроқ коронавируснинг «омикрон» штами пандемияни тугатиши мумкинлиги айтилганди. Шунингдек, италиялик олимлар унинг илк суратини кўрсатганди.