Тошкент вилоятида «Isuzu» йўл четига ағдарилиб кетди — видео 

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида 13 декабрь куни «Isuzu» юк машинаси йўл четига ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, ҳодиса туман ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлининг 32-километрида содир бўлган. Ҳайдовчининг кутилмаганда бошқарувни йўқотиши оқибатида Фарғона водийси томон кетаётган «Isuzu» йўл четига ағдарилиб кетган. 

Бир неча дақиқадан сўнг воқеа жойига вазирлик қутқарувчилари ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари етиб келиб, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатларини ҳамкорликда бартараф этган. Юк машинаси ҳайдовчиси жиддий жароҳат олмаганлиги сабабли касалхонага юборилмаган.

Аввалроқ Қашқадарёда «Жигули» билан тўқнашган йўловчи автобуси ағдарилиб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Андижонда талаба ётоқхона ҳожатхонасида ўзини осиб қўйди
Андижон, Жамият18:41 | 15.8.22
Андижонда талаба ётоқхона ҳожатхонасида ўзини осиб қўйди
АҚШ ва Саудия Арабистони ҳарбий машғулотлар бошлади — фото
Жаҳон18:15 | 15.8.22
АҚШ ва Саудия Арабистони ҳарбий машғулотлар бошлади — фото
Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Жамият, Наманган17:50 | 15.8.22
Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Жаҳон17:24 | 15.8.22
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Жамият16:57 | 15.8.22
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Илм-фан16:33 | 15.8.22
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди