ХТВ буюртма берган салкам 4 млрд сўмлик тендер бекор қилинди

«Bugun.uz»да Халқ таълими вазирлиги салкам 4 миллиард сўмга Электрон таълим тизимини яратишга буюртма бергани, тендер ғолиби «Inova Solution» МЧЖнинг ягона рақиби бўлган «Tradein» МЧЖ билан бир манзилда жойлашгани ҳақида хабар берилганди. Мақоладан сўнг ишни ўрганган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тендерни бекор қилди.

Фото: Халқ таълими вазирлиги

Агентлик хабарида қуйидагича ёзилган:

«‘Bugun.uz’ Telegram каналида 2021 йил 16 ноябрь куни ‘ХТВ салкам 4 миллиард сўмга Электрон таълим тизимини яратишга буюртма берди’ номи остида жойлаштирилган пост бўйича ҳолат Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўрганилди. Постда умумий қиймати 3 миллиард 618 миллион сўмни ташкил қилган мазкур тендерда фақат бир манзилда жойлашган икки фирма иштирок этгани қайд этилган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган ўрганишларга кўра, Халқ таълими вазирлиги (ХТВ) қошидаги ‘Инновация, технология ва стратегия маркази’ ДУК буюртмачилигида ‘e.tender.uzex.uz’ порталида 2021 йил 3 ноябрь куни электрон таълим ягона тармоғи учун коммуникацион ва сервер қурилмалари етказиб бериш учун эълон жойлаштирилган. Тендерда ‘Inova Solution’ МЧЖ ва ‘Tradein’ МЧЖ таклиф билан қатнашган, якунда ‘Inova Solution’ МЧЖ ғолиб деб топилган.

Аниқланишича, ҳақиқатан ҳам, тендерда иштирок этган икки фирма бир манзилда, яъни Навоий кўчаси, 24-уйда жойлашган, шунингдек, уларнинг таъсисчи ва раҳбарлари ўзаро аффилланган шахс ҳисобланади. Аммо буюртмачи томонидан айни жиҳатларга тўғри баҳо берилмаган. Натижада тендер ўтказилишида Ўзбекистон Республикасининг ‘Давлат харидлари тўғрисида’ги ҳамда ‘Рақобат тўғрисида’ги қонунларида белгиланган талаблар қўпол равишда бузилган. Шу боис агентлик томонидан буюртмачига тендерни бекор қилиш юзасидан тақдимнома киритилди.

Тақдимномани кўриб чиқиш натижасига кўра, ХТВ қошидаги ‘Инновация, технология ва стратегия маркази’ ДУК буюртмачилигида берилган ушбу тендернинг ўрнатилган тартибда бекор қилиниши таъминланди».

Аввалроқ Жаҳонгир Ортиқхўжаевга алоқадор компания пойтахтда салкам 200 миллиард сўмлик биноларни тендерсиз қураётгани айтилганди. Шунингдек, Навоийда 2021 йилнинг 8 ойида 120 та тендер савдоларида қонун бузилиши аниқланган.

Президент Тошкентда иш бошлаган ипотека марказини бориб кўрди
Жамият23:18 | 10.8.22
Президент Тошкентда иш бошлаган ипотека марказини бориб кўрди
Наманганда «Damas»да велосипедчини уриб, қочиб кетган ҳайдовчи топилди
Жамият, Наманган22:56 | 10.8.22
Наманганда «Damas»да велосипедчини уриб, қочиб кетган ҳайдовчи топилди
Хитойлик олимлар сув ости дрони ишлаб чиқди
Жаҳон22:22 | 10.8.22
Хитойлик олимлар сув ости дрони ишлаб чиқди
Ўзбекистонда 2022 йилда 37 та маданий мерос объекти реставрация қилинади
Жамият21:55 | 10.8.22
Ўзбекистонда 2022 йилда 37 та маданий мерос объекти реставрация қилинади
Шавкат Мирзиёев шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлади
Жамият21:37 | 10.8.22
Шавкат Мирзиёев шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлади
Шавкат Мирзиёев Юнусободдаги маҳаллада яратилган шароитларни кўздан кечирди — фото
Жамият, Тошкент ш.21:28 | 10.8.22
Шавкат Мирзиёев Юнусободдаги маҳаллада яратилган шароитларни кўздан кечирди — фото