«Толибон» ҳаракати бош вазирининг иккинчи ўринбосари, келиб чиқиши ўзбек бўлган Абдулсалом Ҳанафий Афғонистонда ҳозирча ҳеч ким очликдан ўлмаганини маълум қилди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Маълум қилинишича, Ҳанафий бунга оид далиллар йўқлигини қайд этган. У Бутунжаҳон озиқ-овқат дастурининг бир миллиондан ортиқ афғонистонлик очликдан ўлиши хавфи борлиги ҳақидаги маълумотини рад этган.

Шу билан бирга, Ҳанафий  уруш ва қурғоқчилик туфайли мамлакатда қашшоқлик борлиги, лекин бу одамларнинг очликдан ўлишига олиб келмаётганини айтган.

Бутунжаҳон озиқ-овқат дастурининг ҳисоб-китобларига кўра, 22,8 миллион афғон тўйиб овқатланмайди ва мамлакат аҳолисининг атиги 2 фоизи етарлича озиқ-овқат истеъмол қилади.

Аввалроқ БМТ Афғонистондаги вазият борасида ҳисобот эълон қилганди. Шунингдек, Ўзбекистон орқали Мозори-Шарифга гуманитар ёрдам жўнатилгани хабар берилган.