Эроннинг ядровий келишувга қайтиш шарти маълум қилинди

Эроннинг БМТдаги доимий вакили Мажид Тахт-Равончи БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида мамлакатнинг ядровий келишувга қайтиш шартини маълум қилди. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Associated Press»

Маълум қилинишича, ядровий келишувга қайтиш учун Эрон АҚШ Теҳронга қарши барча санкцияларни бутунлай бекор қилиши ва Эрон ядровий дастури бўйича қўшма, кенг қамровли ҳаракатлар режасидан чиқмаслигига кафолат олмоқчи.

«Шубҳасиз, Эрон барча санкциялар бекор қилинишига, АҚШнинг қўшма, кенг қамровли ҳаракатлар режасидан чиқмаслигига ва у ерда ҳамда БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231-резолюциясида кўрсатилган тартибни бузмаслигига ишонч ҳосил қилиши керак», — дея таъкидлаган дипломат.

Унинг қайд этишича, Эроннинг Венадаги делегацияси жиддий ва музокара жараёнининг бошқа томонлари билан «мазмунли ва конструктив» ҳамкорлик қилишга тайёр бўлиб, хорижлик ҳамкасблардан ҳам худди шундай ёндашувни кўришга умид қилмоқда.

Маълумот ўрнида, Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-Абдуллахон АҚШ Трамп даврида Ислом Республикасига нисбатан жорий қилинган санкцияларни бекор қилмаса, 2015 йилги ядровий келишувга қайтишнинг «имкони йўқ»лигини айтганди.

Аввалроқ Россия АҚШни Эрон билан қарама-қаршилик таъсири борасида огоҳлантирганди. Шунингдек, Эрон генерали Исроилни йўқ қилиш билан таҳдид қилганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз