АҚШнинг «Mobius Capital Partners» инвестиция компанияси асосчиси Марк Мобиус жаҳон захира валютаси сифатида долларнинг ўрнини боса оладиган пул бирлигини маълум қилди. Бу ҳақда Мобиус иштирокидаги онлайн-брифингда иштирок этган «Lenta» мухбири хабар берди.

Фото: «Reuters»

Унинг сўзларига кўра, жаҳон захира валютаси сифатида долларнинг ўрнини боса оладиган валюта юань бўлиши мумкин.

«Бу валюта бошқаларига қараганда яхшироқ имкониятга эга», — дейди молиячи, биринчидан, олтин заҳиралари ортиб бораётганини, Хитой эса энг йирик олтин ишлаб чиқарувчилардан бири эканини қўшимча қилган ҳолда.

Иккинчи муҳим омил, унинг фикрича, Пекин ва баъзи давлатлар ўртасида юандан захира валюта сифатида фойдаланиш ҳамда давлат жамғармаси, шунингдек, марказий банк захирасини Хитой активларига жойлаштириш бўйича келишув бўлади.

Маълум қилинишича, Мобиус ривожланаётган, бозорлари бўлган мамлакатлар, жумладан, Россия, Шарқий Европа ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари активларига инвестиция киритиш билан машҳурликка эришган.

Аввалроқ доллар ўрнини эгаллаши мумкин бўлган 6 та валюта маълум қилинганди. Шунингдек, Россия доллардан нега тўлиқ воз кеча олмаслиги айтилганди.