Коронавирусдан 100 фоиз ҳимоя қила оладиган вакцина ишлаб чиқилиши мумкин

Дунёда коронавирусдан 100 фоиз ҳимоя қилувчи вакцина ишлаб чиқилиши мумкин. Бу ҳақда мавжуд маълумотларга асосланиб, «Известия» хабар берди.

Фото: «TASS»

Маълум қилинишича, австралиялик олимлар айни пайтда бу борада тадқиқот ўтказиб, силга қарши вакцина асосида дори ишлаб чиқишга ҳаракат қилмоқда.

Қайд этилишича, коронавирус пандемиясининг бошиданоқ олимлар силга қарши «BCG» вакцинасининг ноодатий хусусиятларини муҳокама қилмоқда: препарат иммунитет тизимини «тайёрлаши» натижасида у билан эмланган одамлар коронавирусдан енгилроқ ўтади.

Таъкидланишича, Сидней университетининг бир гуруҳ австралиялик олимлари BCG’ни коронавирус вакцинаси билан бирлаштиришга қарор қилган ва BCG таёқчасини коронавируснинг тримерик шакли билан аралаштирган.

«Биз SARS-CоV-2’га қарши кучли ўзига хос иммунитетни юзага келтириш учун мавжуд силга қарши вакцина бактериясининг иммуностимуляцион хусусиятларидан фойдаландик», — дейди олимлар гуруҳи.

Қайд этилишича, «BCG: CоVac» номини олган препарат сичқонларда коронавирусга қарши юқори даражада ҳимоя шаклланганини кўрсатган. Бир марта эмлашдан 21 кун ўтгач, ҳайвонлар организмига коронавирус юборилган. Бирорта сичқон касаллика чалинмаган, уларнинг нафас йўллари ва ўпкалсида коронавирус қўзғатувчиси изи топилмаган, антитаначалар миқдори эса касалликка чалинган одамларга қараганда юқорироқни ташкил этган. Эмланмаган ҳайвонларнинг назорат гуруҳидаги барча сичқонлар эса организмига вирус киритилгандан олти кун ўтиб ўлган.

Аввалроқ ЖССТ коронавируснинг оқибатларини вабо ва чечак билан таққослаганди. Шунингдек, Японияда ейиш мумкин бўлган ниқоб ишлаб чиқарилганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз