Коронавируснинг «омикрон» ва «дельта» штамларига бир вақтда чалиниш янги мутацияларнинг шаклланишига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Moderna» фармацевтика компанияси бош шифокори Пол Бертонга таяниб, «Daily Mail» хабар берди.

Фото: «Healthline»

Маълум қиилинишича, бундай ҳолда коронавирус турлари «генлар алмашинуви»га учрайди. Шифокор иммунитети пасайган беморлар коронавируснинг иккита вариантини ҳам юқтириши мумкинлигини қайд этган.

«Бу вирусларнинг янада ривожланиши ва мутацияга учрашига имкон беради. Мазкур ҳолат ташвиш уйғотади»,— деган Бертон.

Эслатиб ўтамиз, италиялик олимлар «омикрон» ва «дельта» штамини фарқлаш мумкин бўлган илк суратни намойиш қилганди. Шунингдек, африкалик шифокор «омикрон» штамининг аломатларини маълум қилганди.