Янгиликлар - 17:13 · 15.12.2021

NASA Ер атрофидаги жисмлар ҳаракатининг онлайн харитасини ишга туширди — фото

NASA Ер атрофидаги космик жисмлар ҳаракатини кузатиш имконини берадиган Sentry-II астероидлар мониторинги тизимини ишга туширди. Бу ҳақда «National Geographic» хабар берди.

Фото: NASA

Мутахассисларнинг фикрича, янги мониторинг тизимининг алгоритмларида Ярковский эффекти — астероид кундузи қизиб, кечаси совиб кетган, сиртдан термал нурланиш таъсирида кучсиз реактив импульсга эга бўлган ҳодиса ҳисобга олинган. Бу ҳодиса астероидларнинг орбитасига таъсир қилади, жумладан, уларнинг баъзилари жойидан силжийди ва келажакда Ер билан тўқнашиш эҳтимолини келтириб чиқаради.

«Ҳозир олимлар бутун қуёш тизимидаги 1 миллиондан ортиқ астероид ҳақида билишади, бироқ уларнинг ҳаммаси ҳам Ерга таҳдид солмайди», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, янги тизим асосида Eyes on Asteroids номли лойиҳа ишламоқда. Аслида, бу барча астероидлар аниқланган виртуал харитадир. Унда маълумотлар реал вақт режимида янгиланади, чунки мутахассислар янги космик объектларни топиб, эскилари ҳақидаги маълумотларни ўзгартиради.

Фото: «eyes.nasa.gov»

Юқоридаги расмдаги қизил квадратда Ерга яқин жойлашган DART учувчисиз космик кемасининг жойлашуви акс этган. У астероидларнинг траекториясини ўзгартириш, уларни йўналтириш бўйича биринчи лойиҳа ҳисобланади. NASA қурилмани 2021 йил 24 ноябрда ишга туширган, у ҳозир Ерга яқин жойлашган Дидим иккилик астероиди томон ҳаракатланмоқда.

Аввалроқ NASA Қуёш тутилиши видеосини намойиш қилганди. Шунингдек, ташкилот марсоходи Марсдаги ноодатий изларни суратга олганди.