Олий Мажлиснинг нсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Швейцариянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Константин Оболенский билан учрашди. Бу ҳақда омбудсман ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: Омбудсман ахборот хизмати

Қайд этилишича, ўзаро мулоқот давомида Швейцария элчиси Омбудсман институти вазифалари ва фаолиятининг асосий йўналишлари ҳамда Вакилнинг 2021 йил 10 ойлик фаолияти билан таништирилган.

Шунингдек, мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш жараёнига янги механизмларнинг татбиқ этилиши, қийноқларни олдини олиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, сўз эркинлигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама этилган. Учрашув сўнггида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифлар берилган.