«Омикрон» штами билан касалланишнинг энг юқори чўққиси қачон кузатилиши маълум бўлди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) «омикрон» штами билан касалланишнинг энг юқори чўққиси қачон кузатилишини маълум қилди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «The Straits Times»

Ташкилотнинг фавқулодда вазиятлар дастури директори Майкл Райаннинг айтишича, янги «омикрон» штами билан касалланишнинг энг юқори чўққиси бир неча ҳафта ичида содир бўлиши мумкин.

«‘Омикронʼ варианти аниқланган жойда вирус жуда тез тарқалган, кўп сонли ҳолатлар аниқланган. Шундан келиб чиққан ҳолда, айтишим мумкинки, энг юқори чўққига чиқишгача бир неча ҳафта вақт бор. Аммо бу вақт тайёрланиш учун етарли», — дея қайд этган Майкл Райан коронавирусга қарши эмланиш энг самарали ҳимоя чораларидан бири эканини қўшимча қилган ҳолда.

Эслатиб ўтамиз, 26 ноябрь куни ЖССТ Жанубий Африкада топилган B.1.1.529 коронавирус штамига «омикрон» номини берган. ЖССТ баёнотида айтилишича, бу штаммда кўп сонли мутациялар мавжуд бўлиб, уларнинг бир қисми жиддий ташвиш туғдиради. Ҳозиргача бу штамм 77 давлатда қайд этилган.

Аввалроқ Кореяда ўзбекистонлик фуқарода «омикрон» штами аниқланганди. Шунингдек, коронавируснинг ушбу штамига қарши вакцина қандай бўлиши керакли маълум бўлган.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз