Жанубий Африка мутахассислари коронавируснинг «омикрон» штами билан касалланганларда иккита ноодатий аломатни аниқлади. Бу ҳақда «The Sun» хабар берди.

Фото: «NPR»

Маълум қилинишича, шифокорлар янги ковид штами билан касалланган беморларда бел оғриғи ва томоқ оғриғини қайд этган. Бироқ, уларнинг таъкидлашича, «омикрон» штами билан касалланган беморлар «дельта» штами билан касалланганларга қараганда 23 фоизга камроқ касалхонага ётқизилади.

Африкалик мутахассислар инфекция тарқалишининг олдини олиш учун инфекция аломатларини аниқлашда ўзини изоляция қилиш муҳимлигини эслатган. Шунингдек, «омикрон»га чалинган кўплаб инсонлар томоқдаги ноодатий оғриқдан шикоят қилганини қайд этган.

Сўнгги маълумотларга кўра, «омикрон» штами билан касалланиш ҳолатлари 77 мамлакатда қайд этилган. ЖССТ бу тур тезликда тарқалаётганини таъкидлаган.

Аввалроқ коронавируснинг янги турига қарши самарали бўлган вакцина номлангани ва Осиё давлатларидан бирида «омикрон» штами аниқлангани хабар берилган.