8:07 | 15.12.21 349

Қирғизистон парламентида Ўзбекистонга элчи тайинлаш кун тартибидан олиб ташланди

Мазкур лавозимга илгари сурилган номзод танқидларга сабаб бўлган

Қирғизистонда Жогорку Кенешнинг халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси Ўзбекистонга элчи лавозимига тайинланадиган номзодларни кўриб чиқишни кун тартибидан олиб ташлади. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Фото: «Currenttime»

Маълум қилинишича, қўмита аъзолари мазкур қарорга изоҳ бермаган. Фарҳод Иминов Тошкентдаги дипломатик миссия раҳбари лавозимига номзод сифатида илгари сурилган. Бироқ Жогорку Кенеш сайтида бу масала қўмита йиғилиши бошланишидан олдин кун тартибидан олиб ташлангани маълум қилинган.

Таъкидланишича, 2015 йилда халқ депутати этиб сайланган ва орадан уч йил ўтиб, ўз лавозимини тарк этган «Республика-Ота Журт» фракциясининг парламентдаги собиқ депутати Фарҳод Иминовнинг номзоди ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг салбий муносабатига сабаб бўлган. Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Иброҳим Жунусов парламент сайловларида иштирок этгани сабабли истеъфога чиққан.

Аввалроқ Қирғизистон аҳолиси мамлакатнинг Ўзбекистон билан муносабатларига баҳо берганди.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 855
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 420
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 491
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1768
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 767
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1151