Россиянинг яна бир шаҳридан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри парвоз амалга оширилади

Россиянинг «Урал ҳаво йўллари» мамлакатнинг Калуга шаҳри халқаро аэропортидан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри парвозларни амалга оширилишини маълум қилди. Бу ҳақда «Московский комсомолец» хабар берди.

Фото: «Air Charter Service»

Маълум қилинишича, айни пайтда рейс учун чипталар сотиш бошланган бўлиб, парвозлар икки шаҳар — Бухоро ва Фарғонага амалга оширилади.

«Рейслар Фарғонага 23 декабрдан, Бухорога 24 декабрдан бошлаб 220 ўринга мўлжалланган ‘Airbus А321ʼ самолётларида амалга оширилади», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Калугадан Фарғонага учиш 23 декабрь куни соат 09:00 да, орқага қайтиш 17:00 да амалга оширилади. Бухорога парвоз эса 24 декабрь куни соат 23:35, орқага қайтиш вақти соат 16:00 бўлади. Ҳар бир аэропорт учун вақт маҳаллий ҳисобланади.

Таъкидланишича, Калуга аэропорти 13 йиллик танаффусдан кейин 2015 йилда фойдаланишга топширилган. Ҳозирда 17 йўналиш бўйича парвоз амалга оширилмоқда. Йўналишлар тармоғи доимий равишда кенгайиб бормоқда.

Аввалроқ Россиянинг икки шаҳридан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри парвоз амалга оширилиши маълум қилинганди. Шунингдек, Кувайтдаги авиакомпания Ўзбекистонга мунтазам қатновларни амалга ошириши ҳақида хабар берилган.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз