Янгиликлар - 23:31 · 15.12.2021

Самарқандда туғилган 3 эгизакка Шавкат, Миромон ва Мирзиё исмлари қўйилди

Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган 3 эгизакка Шавкат, Миромон ва Мирзиё исмлари қўйилди. Бу ҳақда чақалоқларнинг онаси Маҳлиё Абдиева «Bugun.uz»га маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, эгизаклар 7 декабрь куни туғилган. Улардан бирининг вазни 2,4, қолган икки нафариники эса 2,3 килограмни ташкил этган. Чақалоқларга 16 декабрь, пайшанба куни туғруқхонадан чиқишга рухсат берилади.

Оила туманнинг Қулчара қишлоғида яшайди. Аёлнинг 3 эгизакдан ташқари яна бир ўғил ва бир қизи бор. Ҳокимият томонидан оилага мукофот сифатида машина совға қилинмаган. Аёл ҳам исмларни ўзлари ният қилиб қўйгани, ҳеч қандай манфаатни кўзламаганини маълум қилди.

Аввалроқ Тошкент вилоятида 3 нафар эгизак туғилгани, уларга Ўзбекистон Президентининг яна бир бор давлат раҳбари этиб сайлангани муносабати билан Миршавкат, Мирзиё ва Миромон исмлари қўйилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қашқадарёда ҳам 3 нафар эгизак туғилган, уларга ҳам Шавкат, Миромон ва Мирзиё исмлари қўйилган.