Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: «Reuters»

Поляк махсус хизмати ходимлари чегарада қийин аҳволда қолган муҳожирларга тиббий ёрдам кўрсатмоқда.

Фото: «Getty Images»

АҚШда юз берган торнадо оқибатида кўплаб уй-жойлар вайрон бўлди.

Фото: «PA»

Буюк британиялик «Формула-1» пойгачиси Льюис Ҳэмилтон рицарлик унвонига эга бўлди. Унга унвонни Уэлс шаҳзодаси тақдим этмоқда.

Фото: «Shutterstock»

Мьянмада ғишт заводи ишчилари.

Фото: «AP»

Россия ва ХХР раҳбарлари ўртасида онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

Фото: «AP»

Ҳиндистонда Санта-Клаус либосидаги киши мактабга келган ўқувчиларнинг ҳароратини ўлчамоқда.

Фото: «AP»

Сурия пойтахти Дамашқ шаҳри Рождество арафасида безатилмоқда.

Фото: «EPA»

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида Бҳаратия Кисан Юнион партияси лидери Ракеш Тикаит ҳукуматнинг фермерлар билан боғлиқ фармонни бекор қилганини нишонлашга ташриф буюрди.

Фото: «EPA»

Индонезияда маҳаллий шайтонни қувиш ритуалини бажариш учун одамлар баданларини турли шакллар билан бўямоқда.

Фото: «AP»

Миландаги шифохона деворларида супер қаҳрамонлар либосидаги акробатлар беморларни хурсанд қилмоқда.