Фотогалерея , Янгиликлар - 23:53 · 15.12.2021Шифохона деворидаги супер қаҳрамонлар, рицарлик унвонини олган пойгачи, ҳарорат ўлчаётган Санта — 15 декабрь суратлари Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Фото: «Reuters» Поляк махсус хизмати ходимлари чегарада қийин аҳволда қолган муҳожирларга тиббий ёрдам кўрсатмоқда.
Фото: «Getty Images» АҚШда юз берган торнадо оқибатида кўплаб уй-жойлар вайрон бўлди.
Фото: «PA» Буюк британиялик «Формула-1» пойгачиси Льюис Ҳэмилтон рицарлик унвонига эга бўлди. Унга унвонни Уэлс шаҳзодаси тақдим этмоқда.
Фото: «Shutterstock» Мьянмада ғишт заводи ишчилари.
Фото: «AP» Россия ва ХХР раҳбарлари ўртасида онлайн мулоқот бўлиб ўтди.
Фото: «AP» Ҳиндистонда Санта-Клаус либосидаги киши мактабга келган ўқувчиларнинг ҳароратини ўлчамоқда.
Фото: «AP» Сурия пойтахти Дамашқ шаҳри Рождество арафасида безатилмоқда.
Фото: «EPA» Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида Бҳаратия Кисан Юнион партияси лидери Ракеш Тикаит ҳукуматнинг фермерлар билан боғлиқ фармонни бекор қилганини нишонлашга ташриф буюрди.
Фото: «EPA» Индонезияда маҳаллий шайтонни қувиш ритуалини бажариш учун одамлар баданларини турли шакллар билан бўямоқда.
Фото: «AP» Миландаги шифохона деворларида супер қаҳрамонлар либосидаги акробатлар беморларни хурсанд қилмоқда.