ССВга 11 ойда қанча ёлғон чақириқ келиб тушгани айтилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котибининг маълум қилишича, вазирликка йилнинг 11 ойи давомида 6300 дан ортиқ ёлғон чақириқ келиб тушган.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, бу 2020 йилнинг шу даврига қиёслаганда қарийб 1800 та кам кўрсаткич ҳисобланади. Таҳлиллар натижаси шуни кўрсатадики, энг кўп ёлғон чақириқлар келиб тушган ҳудудлар рўйхати бошида 1317 та кўрсаткич билан Тошкент вилояти турибди. Кейинги ўринни Фарғона вилояти эгаллаган – 942 та ёлғон чақириқ. Шунингдек, тез ёрдамга пойтахтдан 894 та, Қашқадарёдан 874 та ҳамда Навоий вилоятидан 842 та ёлғон чақириқ келиб тушган.

«Ёлғон чақириқлар тез тиббий ёрдам ходимларига икки баробар кўп ташвиш келтиради. Яъни қилинган мурожаатнинг ҳақиқатан ҳам ёлғон эканини исботлаш зарур. Бунинг учун чақириқда кўрсатилган манзилни аниқлаш, куннинг қайси вақти бўлишидан қатъи назар суриштирув ўтказиш ва шундан сўнг уни ҳужжатлаштириш керак. Бу эса, табиийки, тез ёрдам хизматига муҳтож беморларнинг кутиб қолиши, ҳатто ҳаёти хавф остида қолишига сабаб бўлиши мумкин», дейилади хабарда.

Аввалроқ ССВ марказий аппарати ходимларининг 40 фоизи ишдан бўшатилгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:05 | 9.8.22
Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Жаҳон0:51 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Жаҳон0:50 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Жамият, Хоразм0:44 | 9.8.22
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Жамият0:41 | 9.8.22
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Жамият, Самарқанд0:40 | 9.8.22
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма