Тошкент шаҳрининг «Шаҳристон» метро бекати яқинида жойлашган қарағай дарахтлари номаълум кишилар томонидан тунги вақтда арралаб кетилгани айтилди.

Кадр: Telegram / @bugunuzlive

Маълум қилинишича, ҳудудда яшовчи фуқаролар тонгда дарахтлар арралаб кетилганини кўрган. Улар эндиликда бу ишни содир этганларни топиб, қонуний жавобгарликка тортилишини таблаб қилмоқда. «Bugun.uz» ҳолат юзидан Экоқўмита билан боғланди, қўмита мутасаддилари ҳозирда ҳолат ўрганилаётгани ҳақида маълум қилди.

Қайд этилишича, аввалроқ ушбу ҳудуд қурувчи ташкилот томонидан ўраб олинган эди. Бироқ маҳаллий аҳоли ва уларни қўллаб қувватлаган депутатлар ҳамда Экоқўмита ёрдамида дарахтлар сақлаб қолинганди.

Аввалроқ Жиззахда 75 туп дарахтнинг таги бетонлаб ташланганди. Шунингдек, Ўзбекистонда бир дарахтни ноқонуний кесган фуқаро 100 туп кўчат экиши айтилганди.