Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида 14 декабрь куни «Orlando» ёниб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Маълумотларга кўра, соат 19:25 да Ислом Каримов кўчасида ҳайдовчи Ш.А. «Orlando»да ҳаракатланаётиб, «Hilton» меҳмонҳонаси рўпарасига етган вақтда, транспорт воситасининг двигатель қисмида қисқа туташув ва унинг ортидан ёнғин юзага келган.

Ҳайдовчи зудлик билан тўхтаган. Ўзи ва салонда бўлган йўловчилар ҳам тезкорлик билан автомобилдан тушган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Ушбу ҳодиса юзасидан Шайхонтоҳур тумани ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.