Ёшлар ишлари агентлигига қатор ваколатлар берилади

Сенатнинг йигирма иккинчи ялпи мажлисида сенаторлар «Ёшлар билан ишлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни ҳам муҳокама қилди. Унга кўра, Ёшлар ишлари агентлигига қатор ваколатлар берилади.

Фото: Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги

Таъкидланишича, ушбу вазифа ва ваколатларнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида янги қонун билан «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги, «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги, «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги ҳамда «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларга қўшимчалар киритилмоқда.

Махсус ваколатли давлат органи сифатида Ёшлар ишлари агентлигига

  • ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат олиб бориш;
  • ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда иштирок этиш;
  • ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонунчиликнинг аниқланган бузилишларини бартараф қилиш ҳақида давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш ваколатлари берилмоқда.

Шунингдек, махсус ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармалари давлат органлари ҳамда ташкилотларига ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқариш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва дастурларнинг ижроси тўғрисида асослантирилган тушунтиришлар тақдим этиш талаби билан сўровлар юборишга ҳақли экани белгиланмоқда.

Ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришга бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари махсус ваколатли давлат органи билан мажбурий тартибда келишилиши қонунан мустаҳкамланмоқда. Қонун билан Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоялаш соҳасидаги ваколатлари белгиланмоқда.

Муҳокамада сўзга чиққан сенаторлар бугунги кунда ижтимоий тармоқларда ёшлар томонидан содир қилинаётган ҳуқуқбузарликлар, хусусан, безорилик акс этган видеолавҳалар кенг тарқалаётганини таассуф билан таъкидлаб, бундай лавҳаларни болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборот сифатида баҳолади. Мазкур ҳолатларнинг олдини олишда эндиликда Ёшлар ишлари агентлигига қатор ваколатлар берилаётгани мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.

Аввалроқ Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига қўшимча ваколатлар берилганди.

Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:05 | 9.8.22
Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Жаҳон0:51 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Жаҳон0:50 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Жамият, Хоразм0:44 | 9.8.22
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Жамият0:41 | 9.8.22
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Жамият, Самарқанд0:40 | 9.8.22
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма