Афғонистон собиқ президенти «Толибон»нинг Кобулни эгаллашига оид қўшимча маълумотларни очиқлади

Афғонистон собиқ президенти Ҳамид Карзай Кобулнинг эгалланишига оид қўшимча маълумотларни эълон қилди. Бу ҳақда «Sputnik Афғонистон» хабар берди.

Фото: «Anadolu Agency»

Унинг сўзларига кўра, «Толибон» ҳаракати Кобулни қўлга киритмаган, балки таклиф қилинган. Бу ишни эса унинг ўзи тартибсизликларнинг олдини олиш учун қилган.

Таъкидланишича, дастлаб америкаликлар ва ҳукумат кучлари пойтахтни қўриқламоқчи бўлган. Аммо кейин президент Ашраф Ғанининг қочиб кетгани маълум бўлган. Карзай ҳаммага телефон қилган ва раҳбариятдан деярли ҳеч ким қолмаганини билган.

«Менга яна давлат раҳбари лавозимини эгаллаш таклиф қилинганди. Аммо мен буни рад этганман. Агар Ғани Кобулда қолганида ҳокимиятни топшириш тинч йўл билан амалга оширилган бўларди», — дейди Карзай.

Аввалроқ Кобул аҳолисининг айни кундаги аҳволи қандай экани маълум қилинганди. Шунингдек, пойтахт аҳолиси «Толибон» ҳаракатининг зўравонлик ва таҳдидларидан қочиш учун «Ehtesab» дастуридан фойдаланаётгани айтилганди.

Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Жаҳон17:24 | 15.8.22
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Жамият16:57 | 15.8.22
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Илм-фан16:33 | 15.8.22
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Жамият15:59 | 15.8.22
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Наманганда темир йўлда ухлаб ётган эркакни поезд босиб кетди — видео
Жамият, Наманган15:47 | 15.8.22
Наманганда темир йўлда ухлаб ётган эркакни поезд босиб кетди — видео
Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида ҳаракат вақти ўзгаради
Жамият, Тошкент ш.15:24 | 15.8.22
Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида ҳаракат вақти ўзгаради