Бухоро вилояти Жондор туманида мактабда ўқувчи 13 ёшли қиз аммасининг 20 ёшли ўғлидан фарзандли бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. 

Фото: «Bugun.uz»

Жондор тумани халқ таълими бўлими мудири Латофат Жўраеванинг сўзига кўра, 2008 йилда туғилган Ш.М. Бухоро шаҳрида яшовчи аммаваччаси Р.Т. билан ишқий муносабатда бўлиб юрган. Бир неча йил илгари ўрта мактабни тугатган Р.Т. ишлаш учун Россияга ҳам қатнаб юрган. Хабарда айтилишича, у қизнинг ёш ва соддалигидан фойдаланган.

Бош прокуратура ахборотида айтилишича, Жиноят кодексининг 128-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумондор шахс (2003 й.т.) терговга жалб қилинган.  

Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.