Буюк Британияда рўйхатдан ўтган «Delanore Limited» компанияси раҳбари, Туркия фуқароси Асие Жерен Чап компанияни ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилди. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» хабар берди.

Фото: «Financial intelegence»

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг октябрида дунёнинг турли раҳбарларига тегишли офшор активлар ҳақида маълумот берган «Пандора ҳужжатлари» ошкор этилиши натижасида «Delanore Limited» компаниясининг ҳақиқий раҳбари президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг жиянларидан бири Шамурат Режепов экани аниқланган.

Фото: «Turkmennews»
Фото: «Turkmennews»

Бу компания орқали Туркманистон кимё ва нефть саноати давлат корхоналари маҳсулотлари экспорт қилинган. Таъкидланишича, компания фаолиятини тугатиш бўйича 8 ноябрда берилган ариза икки ой ичида кўриб чиқилади. Шу билан бирга, «Delanore Limited»компанияси даромад келтиради, унинг ҳисобларида 22 415 фунт стерлинг бор.
Туркияда 2020 йилда очилган «Delanore» захира компанияси эса ҳамон ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Фото: «Turkmennews»

Аввалроқ Туркманистон президенти жиянларининг Дубайда 16 та квартираси борлиги маълум бўлганди. Шунингдек. «Пандора ҳужжатлари»нинг БАА қироллик оиласига алоқадор қисми эълон қилинганди.