Сурхондарё вилояти Денов туманидаги савдо марказида содир бўлган портлашда айбланувчи 3 шахс 15 декабрь куни ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Nova24.uz» хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, ушбу маълумотни Бош прокуратура матбуот хизмати прокуратуранинг 30 йиллигига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуманда очиқлаган.

Деновдаги савдо мажмуасида юзага келган чақнаш ҳодисаси бўйича тергов қилинаетган жиноят иши доирасида 15 декабрь куни Денов шаҳар газ бўлими бошлиғи, Ҳудудгаз Сурхондарё газтаъминотининг 2 нафар ходимлари жами 3 нафар шахсга Жиноят кодексининг 116, 214-моддалари билан айб эълон қилиниб, «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Мавзуга доир:

Аввалроқ Сурхондарёдаги савдо мажмуасида портлаш содир бўлиб, шундан сўнг воқеа юзасидан қўшимча маълумот берилганди. Куннинг иккинчи ярмида эса портлашда ҳалок бўлганлар 2 нафарга етгани айтилган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқармаси эса портлаш юзасидан расмий видеобаёнот берган.