Дунёнинг энг қиммат автотураргоҳларга эга шаҳарлари рейтинги эълон қилинди

Дунёнинг энг қиммат автотураргоҳларга эга шаҳарлари рейтинги эълон қилинди. «Picodi.com» портали мутахассислар томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасида бу ҳақда маълумот берди.

Фото: «kaluganews»

Унга кўра, дунёдаги энг қиммат пуллик автотураргоҳ Лондонда жойлашган. Ушбу шаҳарда машинани бир соатга қолдириш деярли 11,3 долларга тушади. Норвегиянинг Осло, Нидерландия пойтахти Амстердам шаҳарлари эса бир соатлик тўхташ учун мос равишда 8,57 ва 8,55 долларлик тўлов билан рейтингнинг кучли учлигидан жой олган.

Қай этилишича, Париж (6,84 доллар), Цюрих (6,51 доллар), Копенгаген (5,98 доллар), Рига (5,7 доллар) ва Стокгольмда (5,65 доллар) автотураргоҳ 7 доллардан кам туради. Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, бу ерларда янада арзонроқ тўхташ жойларини марказдан узоқроқда топиш мумкин.

Келтирилишича, автотураргоҳнинг нисбатан арзон нархи Ереван (0,21 доллар), Нур-Султон (0,23 доллар), Бишкек (0,29 доллар), Буэнос-Айрес (0,30 доллар), Минск (0,4 доллар), Мехико (0,51 доллар) ва Тбилиси (0,96 доллар) шаҳарларида қайд этилган.

Баъзи шаҳарларда маҳаллий аҳоли ўз уйи ёнида машинасини бепул қўйиши мумкин. Ушбу хизмат Лиссабон, Рим, Буэнос-Айрес, Мехико, Тирана ва Скопьеда амал қилади. Бошқа шаҳарларда аҳоли автотураргоҳга рухсатнома сотиб олиши мумкин. Хусусан, бундай рухсатномаларни Москвада тахминан 41 доллардан, Прагада 27 доллар, Берлинда 12, Стокголмда 407, Ригада 342 доллар ва Амстердамда эса 36 доллардан сотиб олиш мумкин.

Аввалроқ дунёдаги экологик жиҳатдан энг тоза шаҳар аниқланганди. Шунингдек, дунёдаги энг нуфузли «кучли ўнталик» давлатлар рейтинги эълон қилинганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз